Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Санэпидқўмита нипах вируси бўйича баёнот берди

Санэпидқўмита нипах вируси бўйича баёнот берди

Нипах вируси Ўзбекистонда қайд этилмаган. Бу ҳақда Санэпидқўмита маълумот берди. 

Нипах — ҳайвонлардан инсонга юқадиган хавфли вирус бўлиб, кўршапалаклар орқали, шунингдек ифлосланган озиқ-овқат ва инсондан инсонга юқиши мумкин. Сўнгги йилларда вирус ҳолатлари асосан Ҳиндистон ва Жанубий-Шарқий Осиё давлатларида кузатилмоқда.

Таъкидланишича, Ўзбекистонда ушбу вирус билан боғлиқ эпидемиологик вазият барқарор, ушбу касалликни мамлакатимизга кириб келиш эҳтимол жуда паст.

Ҳиндистонга сафар режалаштираётганлар учун тавсиялар:

- шахсий гигиенага риоя қилиш;

- қўлларни совун билан тез-тез ювиш;

- антисептик воситалардан фойдаланиш;

- мева-сабзавотларни яхшилаб ювиш;

- текширилмаган сувни ичмаслик;

- кўршапалак тишлаган ёки шикастланган меваларни истеъмол қилмаслик.

Агар иситма, кучли бош оғриғи ёки бошқа аломатлар пайдо бўлса, дарҳол шифокорга мурожаат қилинг.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг