Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Санкт-Петербургдаги ёнғинда ҳамюртимиз жароҳатланди. Унинг аҳволи оғир

Санкт-Петербургдаги ёнғинда ҳамюртимиз жароҳатланди. Унинг аҳволи оғир

Фото: ТАСС

Ўзбекистоннинг Санкт-Петербург шаҳридаги Бош консулхонаси маълумотига кўра 2019 йилнинг 22 август куни шаҳардаги шам заводида ёнғин юз берган. Унда 2 киши, жумладан Ўзбекистон фуқароси А.О. жароҳатланди. Улар И.И.Джанелидзе номидаги Санкт-Петербург тез ёрдам илмий-тадқиқот институтига ётқизилган. Бу ҳақда ТИВ ахборотида айтилмоқда. 

Куйиш натижасида жароҳат олган ҳамюртимизнинг аҳволи оғир.

Бош консулхона вазиятни назоратга олган ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва тиббиёт муассасалари билан алоқа ўрнатган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг