Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Сардоба фожеаси оқибатида қанча уй бузилгани ва уй ҳайвонлари йўқолгани маълум қилинди

Сардоба фожеаси оқибатида қанча уй бузилгани ва уй ҳайвонлари йўқолгани маълум қилинди

Фото: Спутник

Сардоба сув омбори фожиаси оқибатларини бартараф этиш учун давлат бюджетидан жами 1,5 трлн сўм харажат қилиниши режалаштирилган. Бу ҳақда «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати томонидан маълум қилинди.

Сув тошқинидан Сардоба, Мирзаобод ва Оқолтин туманларидаги 10 та МФЙда (25 та аҳоли пунктлари) 4 351 та хонадонлар зарар кўрган. Хонадонлардан 2 570 таси яроқсиз ва 1 781 тасига қисман зарар етган.

Тошқин оқибатида 31 719 та уй ҳайвонлари йўқолганлиги аниқланган. Шу жумладан, 13 685 та йирик ва майда шоҳли қорамоллар, отлар, 17 752 та паррандалар ва 282 та бошқа ҳайвонлар. 5 859 та ҳайвонлар ўлик ҳолда топилган ва зарарсизлантирилган.

Тирик ҳолда топилган 5 160 та йирик ва майда шоҳли қорамоллар, отлардан 5 143 таси ўз эгаларига қайтарилди ва эгаси аниқланмаган 17 таси сақловга олинди.

Жами 7 та қабристон ва 3 та масжидга зарар етган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг