Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Сардор Рашидов «Локомотив» аъзосига айланди

Сардор Рашидов «Локомотив» аъзосига айланди

Сардор Рашидов ва Хави

Янги мавсум олдидан ўз таркибини кучайтираётган Тошкентнинг «Локомотив» клуби бугун яна бир маҳоратли футболчи билан шартнома тузди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатди.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Сардор Рашидов эндиликда мамлакат чемпиони шарафини ҳимоя қилади. Бугун томонлар ўзаро келишув асосида бир йилга мўлжалланган шартномага имзо чекишди. Шу тариқа, Сардор Рашидов «Локомотив» янги мавсум олдидан ўз сафига қўшиб олган олтинчи футболчига айланди.

Таъкидлаб ўтамиз, Сардор Рашидов илгари «Сўғдиёна», «Бунёдкор», «Ал Жаиш» ва «Ал Жазира» каби жамоалар сафида фаолият олиб борган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг