Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Мутахассис: SARS-CoV-2 вируси дунёда 2013 йилдан бери мавжуд бўлиши мумкин

Мутахассис: SARS-CoV-2 вируси дунёда 2013 йилдан бери мавжуд бўлиши мумкин

SARS-CoV-2 вируси дунёда 2013 йилдан буён мавжуд бўлган бўлиши мумкин. Бу ҳақда Женева университети шифохонасининг юқумли касалликларни олдини олиш ва назорат қилиш хизмати бошлиғи, швейцариялик антисептик формуласини ихтирочи Дидье Питте маълум қилган. 

«2013 йилда Хитойда, Ухандан тахминан 1100 километр узоқликда ўрганилган ғорларда, COVID-19 га 96 фоиз ўхшаш вирус топилгани ва ўша ерда ишлаган одамларга юқиши аниқланган. Бу вирусни Ухандаги лабораториялардан бири аниқлаган бўлиши мумкинлиги номаълумлигича қолмоқда.

Коронавирус билан ишлайдиган бир нечта лабораториялар бор. Ушбу лабораторияларда ишлайдиган одамлар томонидан мақолалар, диссертациялар қилинган. Бу диссертациялар ғойиб бўлган. Аммо сиз янги вирус билан ишлаётганингизда у музлаб қолади. Маълум бўлишича лаборатория бу намунани топмаган. Бу эса одамни хавотирга солади»,— дейди у.

Унинг сўзларига кўра, бу SARS-CoV-2 лабораторияда яратилган дегани эмас, «лекин COVID-19 га жуда ўхшаш вирус 2013 йилда топилиб, биздан яширилган бўлиши мумкин».

«Вирус пандемияга айланиши учун у табиатда бир мунча вақт тарқалиши керак. Демак, бу вирус пайдо бўлганлигига биз тасаввур қилганимиздан кўра анча узоқ вақт бўлган», — дея қўшимча қилган у.

«Шундай қилиб, 2019 йилнинг кузида Ухан вилоятида ҳарбий Олимпия ўйинлари бўлиб ўтган. Бир қатор жамоалар гриппга ўхшаш аломатлар билан касал бўлишган. Шу сабабли ўйинларда қатнаша олмаган спортчилар ҳам бор эди. «Бу ҳарбий спортчиларда ғайриоддий вирус аллақачон мавжуд бўлган». 

Питт бу ҳолат батафсил ўрганишга лойиқлигини таъкидлаган. Вирус глобал пандемия миқёсида ривожланиши учун қанча вақт кетиши учун эмас, балки «шунга ўхшаш вазиятларнинг олдини олиш нуқтаи назаридан касалликни яхшироқ тушуниш керак».

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг