Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Саудия Арабистони коронавирус сабаб Умра зиёратчиларининг мамлакатга киришини тақиқлади

Саудия Арабистони коронавирус сабаб Умра зиёратчиларининг мамлакатга киришини тақиқлади

Саудия Арабистони ҳукумати жаҳонда коронавирус тарқалаётгани сабаб Умра зиёратини бажариш учун Макка шаҳри ва Мадинадаги Пайғамбар масжидига келадиган хорижликлар ташрифини вақтинча чеклади. Бу ҳақда мамлакат ташқи ишлар вазирлиги хабар берган.

Унга кўра, янги вирус ўз хавфлилигини кўрсатаётган давлатлар вакилларининг туристик виза асосида келиши тўхтатилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, янги типдаги коронавирус 2019 йил декабрида Хитойнинг Хубэй провинциясида тарқалди. Мазкур касалликка чалинганлар сони қарийб 80 мингга яқинлашди, 2715 киши вафот этди, 29 минг киши тузалишга муваффақ бўлди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг