Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Саудия Арабистони қироли саройи ёнида отишма рўй берди

Саудия Арабистони қироли саройи ёнида отишма рўй берди

Фото:«Reuters»

Саудия Арабистони қироллиги пойтахти Ар-Риёд шаҳрида, қирол саройи ёнида отишма содир бўлган. Бу ҳақда «Pakistan Today» нашри хабар берган.

Таъкидлашларича, қирол Абдул Азиз ал-Сауд бинодан эвакуация қилинган. «Associated Press» маълумотларига кўра, отишма қиролнинг қўриқчилари ва тўнтариш уюштиришга уринган ҳарбийлар ўртасида содир бўлган бўлиши мумкин. Яна бир манба эса эса кичик дрон уриб туширилганини айтган.

Айни дамда полиция тергов ўтказмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг