Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Сенат «Шахсга доир маълумотлар тўғрисида»ги қонунни маъқуллади

Сенат «Шахсга доир маълумотлар тўғрисида»ги қонунни маъқуллади

Фото:«Uza.uz»

Сенатнинг ялпи мажлисида «Шахсга доир маълумотлар тўғрисида»ги қонун маъқулланди, дея хабар бермоқда «Ҳуқуқий ахборот» канали. 

Қонунга мувофиқ, шахсга доир маълумотлар жисмоний шахсга тааллуқли бўлган ёки уни идентификация қилиш имконини берадиган, электрон тарзда, қоғозда ва (ёки) бошқа моддий жисмда қайд этилган ахборот ҳисобланади.

Қонун билан Ҳукумат ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази шахсга доир маълумотлар соҳасидаги ваколатли давлат органи этиб белгиланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг