Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Сербия президенти ҳукумат лавозимларининг тенг ярмини аёлларга беришга чақирди

Сербия президенти ҳукумат лавозимларининг тенг ярмини аёлларга беришга чақирди

Фото: РБК

Сербия президенти Александар Вучич амалдаги бош вазир Ана Брнабич номзодини Вазирлар маҳкамаси янги раислигига тавсия этди. Президент «Брнабич ўз бурчини яхши ва масъулият билан адо этишига» ишонч билдирди.

Вучич иккита вазирлик ташкил этилишини ҳам маълум қилди: бири — Инсон ҳуқуқлари, жинсий тенглик ва ижтимоий мулоқот вазирлиги, иккинчиси — Оила, болалар ва демография вазирлиги.

Шунингдек, президент «кабмин»даги лавозимларнинг 50 фоизини аёлларга топширишга чақирган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг