Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкент шаҳар ҳокими Сергели автобозори қаерга кўчишини маълум қилди

Тошкент шаҳар ҳокими Сергели автобозори қаерга кўчишини маълум қилди

Фото:«Xabar.uz»

Айни дақиқаларда Тошкентдаги ботаника боғида шаҳар ҳокимлиги томонидан ўтказилаётган «Топ 500» бизнес-конференцияси давом этмоқда. Унда  «Xabar.uz» мухбирлари ҳам иштирок этмоқда.

Мазкур тадбирда сўзга чиққан Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Жаҳонгир Ортиқхўжаев пойтахтимиздаги айрим бозорлар шаҳар ташқарисига кўчирилишини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра,  Сергели туманида жойлашган автобозор Тошкент вилояти Чиноз туманига кўчади.

 Шунингдек, «Бектўпи» ва «Ўрикзор» бозорлари ҳам шаҳар ташқарисига кўчирилади.

Изоҳлар 1

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг