Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон Президенти АҚШга борди

Ўзбекистон Президенти АҚШга борди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 78-сессияси тадбирларида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Нью-Йорк шаҳрига келди.

Аэропортда Шавкат Мирзиёевни Нью-Йорк шаҳри мэри Эрик Адамс, АҚШ-Ўзбекистон савдо палатаси раиси Кэролин Лэмм ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Ташриф дастурига мувофиқ, 19 сентябрь куни Ўзбекистон раҳбари Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси ялпи сессиясининг умумий мунозараларида нутқ сўзлайди ҳамда минтақавий ва глобал кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан ўз нуқтаи-назарини баён қилади.

Шунингдек, йилнинг бош халқаро сиёсий тадбири доирасида Марказий Осиё мамлакатлари ва Америка Қўшма Штатлари етакчилари саммити, хорижий давлатлар, нуфузли халқаро ташкилотлар ва АҚШнинг етакчи компаниялари раҳбарлари билан қатор икки томонлама учрашувлар ҳам бўлиб ўтади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг