Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шавкат Мирзиёев БМТ сессиясида нутқ сўзлаши кутилмоқда

Шавкат Мирзиёев БМТ сессиясида нутқ сўзлаши кутилмоқда

Фото: Президент матбуот хизмати.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Ню-Йоркда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг 80 йиллигига бағишланган тантаналарда иштирок этади. Бу маълумотни “Дарё” нашри ўз манбасига асосланиб хабар берди. 

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 80-сессияси “Биргаликда ҳаракат қилиш: тинчлик, тараққиёт, инсон ҳуқуқлари ва тараққиёт йўлидаги ҳамкорликнинг 80 йиллиги” шиори остида ўтказилиб, кўп томонлама, ҳамжиҳатлик, одамлар ва сайёрамиз учун биргаликда ҳаракат қилиш зарурлигини таъкидлайди.

Жорий йилда барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш ва глобал ҳамкорликни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. 

22 сентябр куни Бош Ассамблеялар залида БМТнинг 80 йиллигига бағишланган олий даражадаги учрашувлар бўлиб ўтади. Шавкат Мирзиёев 23 сентябр куни БМТ юбилейига бағишланган тадбирларда нутқ сўзлаши режалаштирилган. 

Форум давомида БМТ вакиллари, давлат ва ҳукумат раҳбарлари сўнгги 80 йил давомида эришилган ютуқлар ҳамда янада инклюзив ва демократик тизимни шакллантириш йўлларини муҳокама қиладилар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг