Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев Германия ТИВ раҳбарини қабул қилмоқда

Шавкат Мирзиёев Германия ТИВ раҳбарини қабул қилмоқда

Фото: Президент матбуот хизмати.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев айни дақиқаларда Германия ташқи сиёсий идораси раҳбари Анналена Бербокни қабул қилмоқда.

Музокаралар кун тартибидаги асосий масалалар - Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги кўп қиррали муносабатларни «яшил» иқтисодиёт соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиришга урғу берган ҳолда чуқурлаштириш, минтақавий ҳамкорликнинг, шу жумладан Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича янгиланган стратегиясидан келиб чиқувчи долзарб жиҳатлари, шунингдек, Афғонистонда тез фурсатда тинчлик ўрнатилишига кўмаклашиш.

Бугун эрталаб Германия ТИВ раҳбари ўзбекистонлик ҳамкасби билан учрашди, пойтахтимиздаги немис тили чуқурлаштирилиб ўқитиладиган 60-сонли мактабда ҳамда Германиянинг етакчи компаниялари билан кооперация лойиҳалари амалга оширилаётган Олмалиқ кон-металлургия комбинатининг ишлаб чиқариш майдонида бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Германия ташқи ишлар вазири икки кунлик ташриф билан юртимизга келган. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг