Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шавкат Мирзиёев: «Ҳокимлар энди пахта билан шуғулланмайди»

Шавкат Мирзиёев: «Ҳокимлар энди пахта билан шуғулланмайди»

Фото: ЎзА

Аввал хабар берганимиздек, айни вақтда халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтмоқда. Сессияда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этмоқда.

Сессияда «Xabar.uz» ахборот-таҳлилий порталининг вакили ҳам қатнашмоқда. Унинг маълумот беришича, видеоселектор шаклида ўтаётган сессияда Президент Шавкат Мирзиёев сўзга чиқиб, ҳокимларнинг вазифа ва мажбуриятлари ўзгартирилишини маълум қилган.

«Ҳокимлар пахта билан шуғулланмайди. Таълим ва маънавият билан машғул бўлади. Пахтани кластер тизими орқали экамиз. Бу йил вилоятдаги 4 та туманда кластер бўлади», деб айтган Ўзбекистон раҳбари.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев 2017 йилнинг 22 декабридаги парламентга мурожаатида Навоий, Бухоро ва Сирдарё вилоятларида пахта-тўқимачилик кластерларини яратиш доирасида пахта хомашёсини бозор талаблари асосида етиштириш, нарх-навони шакллантириш ва сотишни ташкил этиш бўйича тажриба бошлангани, келгусида бундай ижобий тажрибани бутун мамлакатимиз миқёсида жорий қилишни бугун ҳаётнинг ўзи тақозо этаётганини таъкидлаган эди.

Воқеалар ривожини биз билан бирга кузатинг!

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг