Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев Ражаб Тоййиб Эрдўғонга ҳамдардлик билдирди

Шавкат Мирзиёев Ражаб Тоййиб Эрдўғонга ҳамдардлик билдирди

Шавкат Мирзиёев туркиялик ҳамкасби Ражаб Тоййиб Эрдўғонга мамлакатда содир бўлган кучли ер силкиниши оқибатида кузатилган катта талафотлар муносабати билан ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда Президент Матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.

«Туркиянинг жануби-шарқий қисмидаги вилоятларда юз берган кучли зилзила оқибатида кўплаб одам қурбон бўлгани ва жиддий жароҳат олгани, катта талафотлар кўрилгани муносабати билан Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоғанга ҳамдардлик йўллади.

Қардош Туркия етакчиси ва халқига чуқур таъзия изҳор этиб, давлатимиз раҳбари вафот этганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди, жабрланганлар тез фурсатда соғайиб кетишини тилади», – дейди Шерзод Асадов. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркиядаги зилзилада жабрланганлар орасида, ҳозирча Ўзбекистон фуқаролари қайд этилмагани ҳақида хабар берилган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг