Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шомуродовнинг маоши А Сериянинг айрим машҳур футболчилариникидан юқори экани маълум бўлди

Шомуродовнинг маоши А Сериянинг айрим машҳур футболчилариникидан юқори экани маълум бўлди

Италиянинг La Gazzetta dello Sport нашри А Серия футболчилари маоши ҳақидаги маълумотларни эълон қилди.

«Дарё» нашрининг ёзишича, «Женоа» ҳужумчиси Элдор Шомуродовнинг маоши йилига 1,3 миллион еврони ташкил этади. Генуяликлар клубида фақат Милан Бадель (1,4 миллион евро) Элдордан кўпроқ маош олади. Шунингдек, нашр ҳисоботларидан четда қолган Лассе Шоне ҳам 1,4 миллион маошга эга.

Таъкидланишича, ўзбекистонлик футболчининг йиллик маоши А Сериянинг айрим машҳур футболчилариникидан юқори. Булар: Симон Кьер, Раде Крунич («Милан»), Антонио Миранте, Никола Максимович («Наполи»), Томаш Стракоша, Марко Пароло («Лацио») ва Фабио Куальярелла («Сампдория»).

«Женоа»нинг энг кўп маошга эга футболчилари:

  • Милан Бадель — 1,4 миллион евро
  • Элдор Шомуродов — 1,3 млн евро
  • Давиде Запакоста — 1,3 млн евро
  • Доминико Кришито — 1,2 млн евро
  • Стефано Стураро — 1,2 млн евро
  • Кристиан Сапата — 1,2 млн евро
  • Пето Пеллегрини — 0,8 млн евро
  • Маттиа Перин — 0,8 млн евро
  • Марко Пяцса — 0,8 млн евро
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг