Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Сирдарё вилояти молия бошқармаси биноси ёниб кетди (фото)

Сирдарё вилояти молия бошқармаси биноси ёниб кетди (фото)

Фото:«Сирдарё»

Жорий йилнинг 6 март кунидан 7 мартга ўтар кечаси ярим тунда, Гулистон шаҳрида жойлашган Сирдарё вилояти молия бош бошқармаси маъмурий биносида катта ёнғин содир бўлган.

Вилоят ФВБ Ахборот хизмати томонидан ҳодиса тафсилотларига доир расмий хабар берилди.

«Жорий йилнинг 7 март куни соат 00:30да Гулистон шаҳар, «Шодлик» МФЙда жойлашган Сирдарё вилояти молия бош бошқармаси котиб (қабулхона) хонасида ёнғин содир бўлган. Ёнғиндан хонанинг тахминан 35 кв.м. майдонида шифт қисми ва хона жиҳозлари зарарланган. Ёнғинга Гулистон шаҳар ФВБдан 2та ёнғин-қутқарув экипажлари соат 00:35да етиб бориб, ёнғин соат 00:55да тўлиқ ўчирилган. Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда», — дейилади хабарда.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг