Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Сиёсий бошпана бериш тўғрисидаги илтимоснома қандай ёзилади?

Сиёсий бошпана бериш тўғрисидаги илтимоснома қандай ёзилади?

Фото: «gedesco»

Ички ишлар вазирининг буйруғи (2018 йил 10 майда 3008-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан сиёсий бошпана бериш тўғрисидаги илтимоснома шакли тасдиқланди, деб хабар бермоқда «Норма».

Нашрнинг эслатишича, уни олиш тартиб-таомиллари  Ўзбекистон Республикасида сиёсий бошпана бериш тартиби тўғрисидаги низом (2017 йил 29 майдаги ПФ–5060-сон Фармонга илова) билан белгиланади. 

Ҳужжатда ўзи тўғрисидаги стандарт маълумотлардан (Ф.И.О., туғилган санаси ва жойи, фуқаролиги, миллати ва паспорт маълумотлари) ташқари шахс бошқа давлатда ёки яшаш жойида нималар учун таъқиб қилинаётганлигини, шунингдек бундай хавф юзага келиши сабабларини кўрсатиш талаб этилади.

Бундан ташқари, илтимосномада сиёсий бошпана сўралаётган яқин қариндошларни ҳам кўрсатиш мумкин. Бу ҳолда улар ҳам илтимосномани имзолашлари керак бўлади.

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 2018 йил 10 майдан кучга кирди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг