Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шодмонов АҚШ президенти мақтовидан кейин гидроксихлорохинни сотиб олиш бошланганини эслади

Шодмонов АҚШ президенти мақтовидан кейин гидроксихлорохинни сотиб олиш бошланганини эслади

Фото: Видеолавҳадан скриншот

Тошкент тиббиёт академияси ректори, собиқ соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сессиясида Ўзбекистонда коронавирус қайд этилган илк кунларда кўрилган чораларни эслади.

«Илк кунларда ЖССТ ва унинг Европа ҳудудий бюросига мурожаат қилганмиз. Президентимиз фармойишга асосан маблағ ажратиб берган. Биз ИВЛ, ПЦР аппаратлари ва дори сотиб олишимиз керак эди. Минг афсус, ўша пайтда ЖССТда ҳам исботланган ҳеч қандай усул йўқ эди. Шу вақтда АҚШ президенти биринчи бўлиб гидроксихлорохинни мақтаб чиқди, шу заҳоти буни сотиб олиш масаласи бошланди.

Дунёда самара берадиган дорининг илмий асоси йўқ эди. Орқасидан фавипиравир, орқасидан ремдисивир, энг қимматбаҳо дори... нафақат сотиб олинди ва захира яратилди, балки бу дорилар Ўзбекистонда ишлаб чиқариш бошланди. Оғир реанимациядаги беморларни шу орқали сақлаб қолдик», — деди собиқ вазир.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг