Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Судья 12 минг АҚШ доллари билан қўлга тушди

Судья 12 минг АҚШ доллари билан қўлга тушди

2018 йил 11 декабрь куни фуқаро М.Э. Хоразм вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ариза билан мурожаат қилиб, унда фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро судининг судьяси З.И. турар-жойга нисбатан мулк ҳуқуқини белгилаш бўйича низоли масалани ҳал қилиши эвазига 12 минг АҚШ долларини пора тариқасида талаб қилаётганлигини баён қилиб, унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Бош прокуратура матбуот хизмати хабар беришича, мазкур мурожаатга асосан ўтказилган тезкор тадбирда, судья З.И. фуқаро М.А.нинг Урганч туманида жойлашган турар-жойига нисбатан мулк ҳуқуқини белгилаш бўйича низоли масалани раҳбарлар билан гаплашиб, унинг фойдасига ҳал қилиб бериш эвазига унинг ишончли вакили А.Э.дан 12 минг АҚШ доллари олган вақтда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ушланган.

Ўтказилган тадбир юзасидан тўпланган ҳужжатлар асосида 2018 йил 14 декабрь куни фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро судининг судьяси З.И.га нисбатан Ўзбекистон Республикасининг «Судлар тўғрисида»ги Қонунининг 70-моддасига мувофиқ ҳолда, Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят қўзғатилган. Ҳозирда жиноят иши бўйича Хоразм вилоят прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг