Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Судья бўлиш учун камида 35 ёш талаб этилади

Судья бўлиш учун камида 35 ёш талаб этилади

Фото: «Xabar.uz»

Сенатнинг 21-ялпи мажлисида «Баъзи давлат органларининг фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун мақулланди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар бермоқда.

Қонун билан 10 дан ортиқ Қонунларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Уларга кўра:

  • судьялик учун 35 ёш бўлиш (амалда 30 ёш) талаб этилмоқда;
  • судьяликка номзодлар Судьялар олий мактабида ўқиши ўртача ойлик иш ҳақи сақланмаган ҳолда (амалда сақланмоқда) бўлиши белгиланмоқда.

Халқ маслаҳатчиларининг ҳам 35 ёшда бўлиши (амалда 30 ёш) назарда тутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Қонун кучга кириши учун Президент томонидан имзоланиши ва белгиланган тартибда расман эълон қилиниши лозим.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг