Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Сурияда рус генерал-майори ўлдирилди

Сурияда рус генерал-майори ўлдирилди

Фото: «РИА Новости»

Сурияда автоколоннага уюштирилган ҳужум оқибатида генерал-майор унвонидаги Россия катта ҳарбий маслаҳатчиси ҳалок бўлди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.

Қайд этилишича, портлаш оқибатида яна икки нафар россиялик ҳарбий жароҳатланган. Ҳарбий автоколонна Дайр-аз-Зор ҳудуди яқинида гуманитар акциядан қайтаётган вақтда қўлбола портловчи мослама ишга туширилган. 

Юқори лавозимли зобит дарҳол эвакуация қилинган, бироқ шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қола олишмаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг