Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Сурхондарёда раҳбар ер майдонини 4 кишига сотиб юборди

Сурхондарёда раҳбар ер майдонини 4 кишига сотиб юборди

Фото: Прокуратура департаменти.

Сурхондарё вилоятида 32 сотих суғориладиган ер майдонини 4 нафар фуқарога сотган шахс аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шўрчи тумани бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган.

Унда “Т.Б.” фермер хўжалигининг собиқ раҳбари О.О. хўжаликнинг суғориладиган ер майдонининг 38 сотих ер майдонини 4 нафар фуқарога 190 млн сўм ва 12 000 АҚШ долларига фирибгарлик йўли билан сотиб юборганлиги, шунингдек фуқаролар томонидан ушбу ер майдонида ноқонуний равишда уй-жой қурилиш ишлари олиб борилаётганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) ҳамда 229-1-моддаси (ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг