Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Сувнинг фанга номаълум бўлган янги хусусияти топилди

Сувнинг фанга номаълум бўлган янги хусусияти топилди

Фото: Xabar.uz

Массачусетс технология институти жамоаси сувнинг аввал номаълум бўлган хусусиятини топди. Кузатишлар шуни кўрсатдики, сув иссиқлик манбаисиз фақат ёруғлик ёрдамида ҳам буғланиши мумкин. Ушбу ҳодиса «фотомолекуляр эффект» деб аталади.

Ушбу кашфиёт фандаги 80 йиллик сирни ҳал қилиши мумкин. Олимлар бир неча ўн йиллар олдин булутлар физика қонунлари таклиф қилганидан кўра кўпроқ ёруғликни ютишини пайқашган. Аммо сабаблар яқин вақтгача номаълум бўлиб қолди.

Олимлар 14 та тажриба ўтказдилар, улар давомида ёруғликнинг кўринадиган спектридаги фотонлар атмосфера ҳавосидаги сув тўпланишини парчалаши мумкинлигини исботладилар. Улар бу таъсир табиатда кенг тарқалган деб тахмин қилишди.

«Кашфиёт қуёш нурлари булутлар, туманлар, океанлар ва бошқа табиий сув ҳавзалари билан об-ҳаво ва иқлимга қандай таъсир қилишини янгича тушунишга ёрдам беради», деди олимлар.

Янги маълумотлар иқлим ўзгаришидан об-ҳаво прогнозигача бўлган фаннинг турли соҳаларига таъсир қилиш потенциалига эга. Улар, шунингдек, энергия ва тоза сув ишлаб чиқаришнинг янги усулларини кўрсатиши мумкин, деб хабар беради Миллий Фанлар Академияси.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг