Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Табиий газни ҳисоблаш ускунаси кимнинг ҳисобидан ўрнатилади?

Табиий газни ҳисоблаш ускунаси кимнинг ҳисобидан ўрнатилади?

Фото: «Darakchi.uz»

«Газни ҳисоблаш ускунамиз, яъни счётчигимиз эски. Ҳали янгиламаганмиз. Айтишларича, электрон ҳисоблагич ўрнатиш мажбурий экан. Лекин ҳозирда ҳисоблагични алмаштириш учун имконимиз йўқ. Электрон ҳисоблагич ўз ҳисобимиздан ўрнатилиши тўғрими ўзи?»

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги қарорида маиший истеъмолчиларга табиий газни ҳисоблаш замонавий электрон ускуналарини харид қилиш, ўрнатиш ва кейинчалик хизмат кўрсатиш «Ўзтрансгаз» акционерлик жамиятининг шахсий маблағлари ҳисобидан амалга оширилади, кейинчалик газ ҳисоблагичлари қийматини истеъмолчилар бир йил ичида тўлаши зарурлиги назарда тутилган эди. Содда қилиб айтганда, бу норма газ ҳисоблагични алмаштириш истеъмолчилар ҳисобидан амалга оширилишини англатади.

Президентнинг 2017 йил 15 июндаги қарорига кўра, ушбу нормага ўзгартиш киритилди. Яъни, маиший истеъмолчиларга табиий газни ҳисоблаш замонавий ускуналарини харид қилиш, ўрнатиш ва кейинчалик хизмат кўрсатиш «Ўзтрансгаз» акционерлик жамиятининг шахсий маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши белгиланди. Бу газ ҳисоблагичлари етказиб берувчи томонидан амалга оширилишини англатади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг