Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тадбиркорларга яна иккита имтиёз берилади

Тадбиркорларга яна иккита имтиёз берилади

Фото: Президент матбуот хизмати

Тадбиркорларни қўллаб-қувватлашнинг қўшимча механизмлари кенгайтирилади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев селектор йиғилиши давомида таъкидлаб ўтди.

Унга кўра, уч йил давомида солиқларни ўз вақтида тўлаган интизомли тадбиркорларга солиқларнинг 50 фоизини бўлиб-бўлиб тўлаш ҳуқуқи берилиши кутилмоқда. Шунингдек, давлат раҳбари экспорт бўйича валюта хориждан ўз вақтида келиб тушмаганлиги учун тўланадиган жарима миқдорини 2 бараварга қисқартириш кераклигини таъкидлади.

«Айни вақтда бутун дунё пандемия ҳолатида бўлиб турибди. Бундай вақтда экспорт қилинган маҳсулот учун тўлов ўз вақтида келмай қолиши мумкин. Ушбу ҳолатни инобатга олиб, Қўчқоров, Қудбиев ва Икрамов бир ой муддатда экспорт бўйича чет элдан валютаси ўз вақтида келиб тушмаганлиги учун жарима миқдорини 2 бараварга қисқартириш таклифини киритсин», — деди Шавкат Мирзиёев.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг