Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Тафсири ҳилол» муҳаррири оиласининг 7 аъзоси ёнғин қурбони бўлди

«Тафсири ҳилол» муҳаррири оиласининг 7 аъзоси ёнғин қурбони бўлди

Фото: «Vakillik.uz»

«Ҳилол» нашриёт-матбааси ва «Islom.uz» портали ушбу нашриётда бир неча йиллар давомида муҳаррир бўлиб ишлаган, шайх ҳазратларининг «Тафсири Ҳилол», «Кифоя» каби кўп асарларини илк бор таҳрир қилган Шаҳобиддин ҳожи Одиловнинг етти нафар оила аъзоси фалокат туфайли ҳалок бўлгани муносабати билан омон қолган барча яқинлари ва қариндошларига чин кўнгилдан таъзия изҳор этди.

«Тақдирнинг бу оғир синовларини чинакам мўминларга хос сабру матонат билан қарши олишларида Роббимиз мададкор бўлсин. Мусибатзада аҳли байтларнинг қайғуларига шерикмиз, чуқур ҳамдардлик билдириб, тиловат қилиб, савобини марҳумларнинг руҳига бағишлаймиз», дейилади хабарда.

Шу жумладан, таҳририятимиз номидан вафот этганларнинг яқинлари ва оила аъзоларига чуқур ҳамдардлигимизни изҳор қиламиз.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 15 февраль куни тонгги тахминан соат 4:30 ларда Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида жойлашган шахсий хонадонда ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар берган эдик.

Изоҳлар 1

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг