Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Таълим агентлигининг асосий вазифалари белгиланди

Таълим агентлигининг асосий вазифалари белгиланди

Иллюстратив фото

Президент қарори билан «Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги тўғрисида»ги низом тасдиқланди.

Низом Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги мақоми, вазифа ва функциялари, ваколатлари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари, фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.

Агентлик ўрта махсус, касбий, олий ва олий таълимдан кейинги таълим, кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, малакаларни баҳолаш соҳаларида ташқи сифат назоратини амалга оширувчи махсус ваколатли давлат органи ҳисобланади.

Агентликнинг асосий вазифалари қуйидагилар ҳисобланади, жумладан:

  • таълим ташкилотларида ички сифат назорати мезонлари ва тартибларини такомиллаштириш ҳамда самарали амалга ошириш юзасидан услубий тавсиялар бериш;
  • таълим ташкилотларида таълим сифатини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар самарадорлигини ўрганиш юзасидан илмий ва амалий тадқиқотларни олиб бориш ҳамда сўровномалар ўтказиш.

Агентлик тузилмасига Агентликнинг марказий аппарати ҳамда Миллий малака тизимини ривожлантириш институти киради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг