Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Таниқли олим Убайдулла Уватов вафот этди

Таниқли олим Убайдулла Уватов вафот этди

Убайдулла Уватов.

Бутун умрини илм-фанга бахшида қилган таниқли олим, тарих фанлари доктори, профессор Убайдулла Уватов 80 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Қашқадарё вилоят вакиллиги хабар берди.

Убайдулла Уватов 1940 йил 23 февралда Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида таваллуд топган.

Убайдулла Уватов юртимиз алломалари илмий-маънавий меросини ўрганиш ва жамоатчиликка етказишга қаратилган 200дан ортиқ мақола, 50га яқин китоб ва рисолалар нашр эттирган ва кўплаб шогирдлар тайёрлаган.

Олимнинг хизматлари ҳукуматимиз томонидан муносиб қадрланиб, «Меҳнат шуҳрати» ордени, «Фидокорона хизматлари учун» ордени ва «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси» фахрий унвони билан тақдирланган.

У.Уватов 2017 йилдан Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказига раҳбарлик қилиб келаётган эди.

«Xabar.uz» жамоаси марҳумнинг яқинлари ва оила аъзоларига ҳамдардлик тилайди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг