Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Термизда 2250 ўринли Ҳаким Термизий номидаги жомеъ масжиди очилди (фото)

Термизда 2250 ўринли Ҳаким Термизий номидаги жомеъ масжиди очилди (фото)

Фото: «ЎзА»

Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2017 йил 10-11 февраль кунлари Сурхондарё вилоятига ташрифи чоғида Термиз шаҳрида янги масжид лойиҳаси билан танишиб, тегишли топшириқларни берган эди, деб хабар бермоқда ЎзА.

«Сурхон ипаги» масъулияти чекланган жамияти буюртмасига асосан «Профгрупп» МЧЖ қурувчилари томонидан барпо этилган масжидда барча шарт-шароит яратилган.

Муборак Рамозон ойида фойдаланишга топширилган янги жомеъ масжиди Сурхондарё вилояти аҳолиси, айниқса Термизликларга муносиб совға бўлди.

Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 14 февралдаги «Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, 6 гектар майдонда қурилган муаззам мажмуада Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва имомлар учун 5 та хизмат уйи, меҳмонхона, оталар чойхонаси ва бошқа хизмат кўрсатиш иншоотлари қад ростлади.

Жомеъ масжидида бир йўла 2 минг 250 дан ортиқ мусулмоннинг тоат-ибодат амалларини бажаришига мўлжалланган хонақоҳ мавжуд.

— Бу ерда эркаклар ва аёлларнинг ибодат қилишлари учун алоҳида хонақоҳлар қурилди, – дейди «Профгрупп» МЧЖ иш бошқарувчиси М.Абдуллаев. — 70 ўринга мўлжалланган таҳоратхонада ҳам барча қулайлик яратилган. Барча залларга иссиқ пол қопланган. Шунингдек, совитиш тизимлари ўрнатилган.

Фото: «ЎзА»

Миллий ва замонавий архитектура ечимлари асосида қурилган масжиднинг икки ёнида ҳар бирининг баландлиги 41,5 метрлик иккита минора, баландлиги 22 метр келадиган салобатли гумбаз ҳам қадимий шаҳар кўркига ўзгача чирой улашди.

Бугун ушбу масжидда таровеҳ намози адо этилиб, хатми Қуръон бошланади.

Янги масжиднинг тантанали очилиш маросимида Сурхондарё вилояти ҳокими Т.Боболов сўзга чиқди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг