Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Термизда Марказий ва Жанубий Осиё тарихига оид фестивал ўтказиш таклиф қилинди

Термизда Марказий ва Жанубий Осиё тарихига оид фестивал ўтказиш таклиф қилинди

Айни вақтда Тошкентда «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар» халқаро конференцияси бўлиб ўтмоқда. Президент Шавкат Мирзиёев ушбу тадбирда сўзлаган нутқида муҳим жиҳатларга тўхталиб ўтди.

Хусусан, давлат раҳбари минтақа ўтмиши ҳақида гапирди ва барча давлатлар тарихан бири-бири билан чамбарчас боғлиқ эканини таъкидлаб ўтди. Шавкат Мирзиёев умумий тарихий қадриятларимизни биргаликда ўрганишга чақирди ҳамда Марказий ва Жанубий Осиёнинг тарихий қадриятлари фестивалини ташкил этиш ташаббусини билдирди.

Xabar.uz мухбири томонидан маълум қилинишича, давлат раҳбари ушбу фестивални Термиз шаҳрида ўтказишни таклиф қилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг