Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Tesla» миллионинчи электромобилини чиқарди

«Tesla» миллионинчи электромобилини чиқарди

Фото: «Twitter»

Америкалик тадбиркор, «Tesla» автокомпанияси раҳбари Элон Маск конвейердан миллионинчи электромобиль чиққанини маълум қилди.

«Tesla» жамоасини 1 000 000-машина чиққани билан табриклаймиз!», — деб ёзди Маск ўз твиттерида.

Хабарга илова қилинган иккита суратда «Tesla» жамоаси ва миллионинчи машина — қизил рангли «Tesla Model Y» аксини топган.

Компания электромобиль ишлаб чиқарувчилар орасида биринчи бўлиб миллионлик довонни босиб ўтди.

«Tesla» электромобиллари АҚШ ва Хитойда ишлаб чиқарилмоқда. Яқинда Германиядаги заводини қуриш бошланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг