Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тест натижалари бўйича 3 303та шикоят тушди

Тест натижалари бўйича 3 303та шикоят тушди

Фото: «Xabar.uz»

Давлат тест маркази апелляция шикоятлари бўйича аризаларни қабул қилиш якунланганини маълум қилди.

Апелляция шикоятлари 21 августдан 30 августгача Давлат тест маркази ва унинг ҳудудий бўлимларида ёзма ва электрон шаклда қабул қилинди.

10 кун давомида 3 303 та апелляция шикоятлари келиб тушган. Ушбу аризалар ҳудудлар бўйича қуйидагича тақсимланган:

  • Қорақалпоғистон Республикасида - 53 та;
  • Андижон вилоятида - 108 та;
  • Наманган вилоятида - 84 та;
  • Фарғона вилоятида - 188;
  • Бухоро вилоятида - 166 та;
  • Хоразм вилоятида - 138 та;
  • Сурхондарё вилоятида - 145;
  • Қашқадарё вилоятида - 304 та;
  • Жиззах вилоятида - 120 та;
  • Навоий вилоятида - 92 та;
  • Самарқанд вилоятида - 266 та;
  • Сирдарё вилоятида - 59 та;
  • Тошкент шаҳрида - 1 580 та.

«Апелляция шикоятларини кўриб чиқиш 26 августдан бошланган бўлиб, бугун (30 август) мазкур жараённинг бешинчи куни якунланди.

Икки сменада жами 321 нафар ариза берган абитуриентнинг эътирози кўриб чиқиш режалаштирилган эди.

Шундан 258 нафари жараёнда иштирок этди, 63 нафари эса иштирок этмади.

Ўзбекистон Республикасининг Мустақиллик байрами муносабати билан апелляция шикоятларини кўриб чиқиш 4 сентябрдан давом эттирилади», дейилади ДТМ хабарида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг