«Тез ёрдам»га ўтган йили қайси ҳудуд аҳолиси энг кўп мурожаат қилгани айтилди
2025 йилда республика бўйлаб «103» хизматига жами 14 млн 299 минг 948 та чақириқ келиб тушган. Бу ҳақда Республика тез тиббий ёрдам маркази директори Абдувоитжон Ғофуров маълум қилди.
Бажарилган чақирувларнинг 10 млн 218 минг 037 таси шошилинч кўрсатма билан, шунингдек, 3 млн 856 минг 901 таси сурункали касалликлар ва 100 минг 453 таси туғуруқларни ташкил қилган.
Энг кўп мурожаатлар эса Тошкент шаҳри (1 млн 462 минг 6 та) ҳамда Фарғона (1 млн 455 минг 255 та), Андижон (1 млн 344 минг 151 та), Сурхондарё (1 млн 335 минг 614 та) ва Наманган (1 млн 328 минг 391 та) вилоятларида қайд этилган.
Энг кам чақириқ Навоий (416 минг 210 та), Сирдарё (456 минг 803 та), Жиззах (561 минг 894 та), Бухоро (678 минг 499 та) ва Хоразм (688 минг 594 та) вилоятларида кузатилди.
Қайд этилишича, охирги 8 йил мобайнида «103» хизмати шохобчалари сони 818 тадан 1 680 тага, тез тиббий ёрдам бригадалари 1 648 тадан 2 865 тага етказилди. Шунингдек, электрон автоматлаштирилган бошқарув тизими жорий этилиши ҳисобига бригадаларнинг чақирувга етиб бориш вақти 25–30 дақиқадан 10–15 дақиқагача қисқарди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter