Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тезюрар поездлар қатнови учун 500 км узунликдаги темир йўл лойиҳалари бошланади

Тезюрар поездлар қатнови учун 500 км узунликдаги темир йўл лойиҳалари бошланади

Жорий йилда шаҳарларни тезюрар поездлар қатнови билан боғлаш учун 500 км темир йўл қуриш ишлари бошланади.

Бу ҳақда Президентнинг тегишли фармони лойиҳасида гап боради.

Ҳужжатга мувофиқ, бунда:

  • Байтқўрғон–Паркент йўналишида узунлиги 24 км бўлган электрлаштирилган темир йўл линиясини қуришни якунлаш;
  • Навоий–Бухоро йўналишида узунлиги 92 км бўлган юқори тезликдаги темир йўл линиясини фойдаланишга топшириш;
  • Ховос-Даштобод йўналишида темир йўл линиясини қуришни бошлаш;
  • Бўка, Пискент, Бекобод, Боёвут туманлари ҳамда Нурафшон шаҳрини пойтахт билан боғловчи узунлиги 110 км бўлган темир йўл тармоғини қуриш каби лойиҳалар назарда тутилмоқда.

Қайд этилишича, янги йўналишларнинг йўлга қўйилиши ортидан йўловчилар сони 12 млн нафарга етказилади. Йўловчи поездлар ҳаракат вақти ҳамда юкларни етказиб бериш муддатлари қисқаради. Иқтисодиёт тармоқлари учун қулай ва арзон логистика хизматлари ташкил этилади.

Шунингдек, Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Хива ва Навоий темир йўл вокзалларни давлат-хусусий шериклик асосида хусусий шерикларга берилиши кутиляпти.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг