Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тиббиётдаги муаммоларнинг ечими маълум қилинди

Тиббиётдаги муаммоларнинг ечими маълум қилинди

Фото: «Xabar.uz»

Тиббиёт муассасаларига айни пайтда 50 мингта компьютер етишмайди. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев томонидан тиббиёт соҳасида ўтказилган видеоселектор давомида маълум қилинди.

Мисол учун, Жомбойда 12 та оилавий поликлиника ва шифокорлик пунктидан 11 тасида компьютер ҳам, интернет ҳам йўқ.

Шу билан бирга, соҳани рақамлаштириш учун бюджетдан ажратилган 28 миллиард сўм, ўтган 4 ойда ҳали ўзлаштирилмаган.

Йиғилиш давомида вазиятни ўнглаш учун барча тиббиёт муассасаларида электрон тизим билан ишлайдиган 2 мингта IT-оператор–ҳамшира лавозими жорий этилиши маълум қилинди. Тиббиёт ходимлари учун компьютер саводхонлиги бўйича IT-марказларда бепул ўқув машғулотларини ташкил этилади.

Йил якунига қадар аҳолининг саломатлиги ва тиббий жиҳозларнинг маълумотлар базаси йўлга қўйилади.

Жорий йил 1 августга қадар электрон ордер тизимини ишга туширилиб, барча ҳудудлар ва ихтисослашган марказлар уланиши таъминланади. Шунингдек, 1 августга қадар Сирдарё вилоятида, 1 ноябрга қадар Тошкент шаҳрида барча поликлиникалар тўлиқ рақамлаштирилади.

Йил якунига қадар янги 11 та хусусий шериклик битимлари имзоланади ва 6 та бошланган лойиҳа ишга туширилади. Уч ой муддатда Гулистон шаҳридаги 1 та оилавий поликлиникани хусусий шерикликка бериш бўйича тажриба бошланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг