Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тожикистонга тарихий ташриф. Биринчи кун (видео)

Тожикистонга тарихий ташриф. Биринчи кун (видео)

Кадр: «Ўзбекистон24»

Бугун Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев Тожикистонга Республикасига ташриф буюрганидан хабарингиз бор.

Душанбе халқаро аэропортида Шавкат Мирзиёевни Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон ва ҳукумат аъзолари кутиб олди. Душанбе шаҳридаги «Қасри Миллат» қароргоҳида Ўзбекистон Республикаси Президентини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди, давлат мадҳиялари янгради.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон Дўстлик ва яхши қўшниликни мустаҳкамлаш тўғрисида қўшма баёнот, Ўзбекистон-Тожикистон давлат чегарасининг алоҳида участкалари тўғрисидаги шартномани имзоладилар.

Савдо, иқтисодиёт, инвестиция, молия, транспорт ва транзит, қишлоқ хўжалиги, сув-энергетика, солиқ, божхона, туризм, фан-таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, хавфсизлик ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳаларидаги ҳамкорлик ҳамда ҳудудлараро алоқаларни ривожлантиришга қаратилган жами 27 та ҳужжат имзоланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг