Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкент молия институтида Малайзия билан қўшма факультет очилди

Тошкент молия институтида Малайзия билан қўшма факультет очилди

Фото: Тошкент молия институти

Тошкент молия институтида Малайзиянинг Байнерий университети (Binary University of Management & Entrepreneurship) билан ҳамкорликда «Binary Graduate School» қўшма факультети ташкил этилди. Бу ҳақда молия институти матбуот хизмати маълум қилди.

Мазкур қўшма факультетда 2019-2020 ўқув йилидан бошлаб Master of Business administration (MBA), MSc in Accounting & Finance (by research), MSc in Information Technology Management каби таълим мутахассисликларида кадрлар тайёрланади.

Фото: Тошкент молия институти

Ўқишга қабул магистрантларга 1+1 дастури асосида ёки дастур давомида исталган бир семестрда Малайзияда таҳсил олиш имконияти яратилади. Қўшма факультет битирувчиларига икки томонлама диплом бериш амалиёти жорий этилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг