Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкент шаҳридаги туманлар бириктирилган секторлар билан танишинг

Тошкент шаҳридаги туманлар бириктирилган секторлар билан танишинг

Фото: «Xabar.uz»

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 августдаги «Ҳудудларни жадал ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, жойларда ишни ташкил этишнинг янги тизими асосида барча шаҳар ва туманлар ҳокимликлари, прокуратура, ички ишлар ва давлат солиқ хизматининг ҳудудий раҳбарлари бошчилик қилаётган комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолияти изчил йўлга қўйилган эди.

Қарор ижроси бўйича Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси томонидан жойларга чиққан ҳолда тизимли назорат ўрнатилиб, ижроси бўйича амалий ёрдамлар кўрсатилмоқда. Тошкент шаҳар ихтисослашувига кўра, чуқур таҳлил қилиниб 4 та секторга бўлинди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази хабар берди.

Жумладан, Тошкент шаҳар ҳокимига – Мирзо Улуғбек, Яшнобод ва Бектемир туманлари;

Тошкент шаҳар прокурорига – Сергели, Миробод ва Яккасарой туманлари;

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғига – Олмазор, Шайхонтоҳур ва Юнусобод туманлари;

Тошкент шаҳар Давлат солиқ бошқармаси бошлиғига – Учтепа ва Чилонзор туманлари бириктирилди.

Аҳоли хонадонларидаги муаммоларни аниқлаш ва ечимини кутаётган масалаларни тезкорлик билан ҳал этиш мақсадида ҳудудлардаги сектор раҳбари томонидан 20 нафардан мутасадди ходимлардан иборат ишчи гуруҳлар шакллантирилди.

Улар олдига ҳудудлардаги бўш турган бино ва ер майдонларидан самарали фойдаланиш, янги иш ўринларни яратиш, аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш, уй-жой коммунал ва йўл ҳўжалиги, транспорт қатнови, архитектура, ҳудудларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва барча жабҳалардаги муаммоларни аниқлаш ҳамда ҳал этиш бўйича аниқ мақсадга қаратилган тадбирларни амалга ошириш юзасидан муҳим вазифалар белгиланди.

Уйма-уй юриш жараёнида аниқланиб, жойида бартараф этилмаган масалаларни ижобий ҳал қилиш бўйича секторлар кесимида «Йўл харита»ларини шакллантириш ва унга киритилган масалаларни режали равишда муддатида ҳал қилиш тартиби белгилаб берилди.

Аҳоли хонадонларидаги, маҳаллалар, корхона, ташкилот ва муассасалар, шунингдек, тадбиркорлар фаолиятига тўсиқ бўлаётган ва ўз ечимини топмаётган масалалар бўйича бевосита ўша ҳудудда ташкил этилган сектор раҳбарига мурожаат қилиш мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг