Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкент вилояти бирйўла тўртта йирик шаҳридан «ажралди»

Тошкент вилояти бирйўла тўртта йирик шаҳридан «ажралди»

Бугун, 4 июн куни Нурафшон шаҳрида халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги сайти хабар берди.

Сессияда дастлаб ташкилий масала кўрилди. Ғуломжон Ибрагимов саломатлиги туфайли бошқа ишга ўтиши муносабати билан Тошкент вилояти ҳокими лавозимидан озод этилди.

Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари  Рустам Холматов вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Сессия ишида Бош вазир А.Арипов, Президент Администрацияси раҳбари З.Низомиддинов иштирок этган.

Айтилишича, халқ депутатлари вилоят кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Тошкент вилояти бирйўла тўртта йирик шаҳридан «ажралгани» маълум  қилинган.

Гап шундаки, давлат  раҳбари бугун имзолаган фармонга мувофиқ, вилоятдаги 4 та йирик – Ангрен, Олмалиқ, Бекобод ва Чирчиқ шаҳарлари тўғридан-тўғри республика бўйсунувига ўтказилди, дейилади ҳокимлик матбуот хизмати хабарида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг