Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкент вилояти ҳокимлиги фаолиятида 111 та коррупцион хатар аниқланган

Тошкент вилояти ҳокимлиги фаолиятида 111 та коррупцион хатар аниқланган

Фото: «Xabar.uz»

Бу ҳақда бугун АОКАда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинган.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Марказий банк ҳамда Молия вазирлигида «йўл хариталари» ижроси юзасидан олиб борилаётган ишлар қониқарсиз ташкил этилгани аниқланди.

Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ҳокимликларида коррупцияга қарши «комплаенс назорат» тизими жорий этилмаган.

Тошкент вилояти ҳокимлиги фаолиятида 111 та коррупцион хатар аниқланган, шундан 96 таси (86 фоиз) юқори, 14 таси (13 фоиз) ўрта ва 1 таси паст даражадаги коррупцион хатар. Жумладан, қурилиш соҳасида давлат буюртмасини танлов асосида жойлаштириш ва унинг бажарилишини назорат қилиш функцияси, ҳудудий дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, ерларни танлаш, ажратиш ва хусусийлаштириш, инвестиция лойиҳаларини мувофиқлаштириш ва мажбуриятларни бажарилишини назорат қилиш, давлат мулкини хусусийлаштириш, экспорт дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш ҳамда кадрлар захирасини шакллантириш, кадрларни танлаш ва ишга жойлаштириш.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг