Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентда 4-синф ўқувчисини уриб юборган ҳайдовчи воқеа жойидан қочиб кетди

Тошкентда 4-синф ўқувчисини уриб юборган ҳайдовчи воқеа жойидан қочиб кетди

Фото: «Спутник»

Сергели туманида жойлашган Молия коллежи қаршисида «Кобалт» русумли автомашина ҳайдовчиси, 1984 йилда туғилган Т.А. пиёдани уриб кетиб, йўл транспорт ҳодисаси ҳақида ички ишлар бошқармасига хабар бермай, воқеа жойидан яширинган.

Жабрланувчи 1951 йилда туғилган аёл «ков ва куймич суяклари синиши» ташхиси билан шифохонага ётқизилган.

Ҳайдовчи қидирув суриштирув ишлари натижасида 29 январь куни 18:00да топилган.

Шунингдек, худди шундай ҳодиса Чилонзор туманидаги Чўпонота чорраҳасида ҳам юз берган бўлиб, «Матиз» ҳайдовчиси,  1981 йилда туғилган Ю.С. пиёдани уриб кетиб, қизалоққа кўмаклашиш ўрнига воқеа жойидан яширинган.

Жабрланувчи 4-синф ўқувчиси бўлган. У «чап елка суяк синиши» ташхиси билан шифохонага ётқизилган. «Матиз» ҳайдовчиси эса тезкор қидирув суриштирув ишлари натижасида топилган.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг