Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентда Дубай Амирлиги ҳокимига «Йил одами» мукофоти топширилди

Тошкентда Дубай Амирлиги ҳокимига «Йил одами» мукофоти топширилди

Фото: ЎзА

Бугун Халқаро истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш куни. Шу муносабат билан  Тошкент шаҳридаги «City Palace» меҳмонхонасида Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси томонидан  «Йил одами» мукофотининг тақдирлаш маросими ўтказилди.

— Ўзбекистон тарихида илк маротаба жамоат ташкилоти «Йил одами»ни эътироф этмоқда, бу эса мамлакатлар ўртасидаги ҳамжиҳатликни янада мустаҳкамлайди, — деди жамоатчилик комиссияси ҳайъат раиси А.Кўчимов. — Федерация ҳайъати 2018 йилнинг «Йил одами» деб Бирлашган Араб Амирликлари вице-президенти ва бош вазири, Дубай Амирлиги ҳокими Шайх Муҳаммад бин Рошид ал-Мактум ҳазрати олийларини халқаро миқёсда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ижтимоий ҳаракатини ҳар томонлама ривожлантириш борасидаги хизматлари учун «Йил одами» соврини билан тақдирлашга қарор қилди. Чунки 50 йиллик давлат бошқаруви тажрибасига эга, «Замонавий Дубай меъмори» дея эътироф этилган Шайх Муҳаммад бин Рошид ал-Мактум ҳазрати олийлари 13 йилдан бери Бирлашган Араб Амирликлари вице-президенти ва бош вазири, Дубай Амирлиги ҳокими лавозимларида фаолият юритиб келади. Оламшумул лойиҳалар амалга оширилмоқдаки бугун Дубай шаҳри ҳар томонлама ривожланган мамлакатлар қаторига киради.  Қисқа вақт мобайнида мамлакат ҳар томонлама гуллаб яшнади, дунёдаги энг йирик молия марказлари қаторига қўшилди.

Шундан сўнг Рашид Али ал-Мазруи жаноби олийларига Шайх Муҳаммад бин Рошид ал-Мактум ҳазрати олийлари мукофотланган «Йил одами» нишони ва сертификати топширилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг