Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентда ўта катта сиғимли  электробуслар ҳаракатлана бошлади

Тошкентда ўта катта сиғимли  электробуслар ҳаракатлана бошлади

Тошкент шаҳри учун харид қилинган 200 дона ўта катта сиғимли «King Long» русумли автобусларга ишлаб чиқарувчи завод томонидан  бонус тариқасида қўшимча равишда 2 дона электробус тақдим этилган.

Хабар қилинишича, «King Long» русумли электробусларни тест синовларидан ўтказиш ҳамда ушбу электробусларни бошқарувчи ҳайдовчиларни ўқитиб махсус сертификатлар билан таъминлаш ишлари ниҳоясига етказилганлиги муносабати билан, мазкур ўта катта сиғимли электробуслар бугун, 6 декабрь кунидан бошлаб «2-автобус саройи» филиалига бириктирилган 14-сонли «ТТЗ АШБ - Тошкент вокзали» автобус йўналишида хизмат кўрсатишни бошлаган.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг