Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентда Ўзбекистон таржимашунослари форуми ўтказилди

Тошкентда Ўзбекистон таржимашунослари форуми ўтказилди

Фото:Тошкент давлат шарқшунослик институти

2018 йилнинг 24 ноябрь куни Тошкент давлат шарқшунослик институтида «Ўзбекистон таржимашунослари форуми – 2018»  республика миқёсидаги илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. 

Ўзбекистон таржимашунослари анжумани анъанавий тарзда 8 йилдан бери ўтказилаётган бўлиб, таржимашунослик илми билан шуғулланувчи олимлар, мутахассислар ва ёш тадқиқотчиларнинг мулоқот майдонига айланиб улгурган. Бу йилги форумда ҳам таржимашуносликнинг долзарб масалалари юзасидан тадқиқот олиб бораётган профессор-ўқитувчилар, соҳа мутахассислари ва тадқиқотчилар, магистрант ҳамда иқтидорли талабалар иштирок этишди.

Институт матбуот хизматининг хабар беришича, форумнинг ялпи мажлисини ТДШИ ректори, Абдураҳим Маннонов кириш сўзи билан очиб берди ва бугунги кунда Ўзбекистонда таржимашуносликнинг ривожланиш ҳолати, муаммолари ва истиқболлари ҳақида тўхталиб ўтди. Шунингдек, замон талабларидан келиб чиққан ҳолда юқори даражадаги учрашувлар, форум ва халқаро тадбирларда иштирок эта оладиган синхрон таржимонларни етиштириш масаласи долзарблигини, бу йўналишда ҳам хорижнинг нуфузли олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик алоқаларини кучайтириш лозимлигини таъкидлади.

Фото:Тошкент давлат шарқшунослик институти

Пленар сессияда шунингдек Ўзбекистон халқ ёзувчиси Муҳаммад Али, «Жаҳон»  журналининг бош муҳаррири Аҳмаджон Мелибоев, Самарқанд давлат чет тиллари институти профессори Муҳаммаджон Холбеков, таржимашунос олим Зуҳриддин Исомиддинов, ТДШИ дотсенти Гулчехра Рихсиева, ТДШИ профессори Адҳамбек Алимбеков, Ҳиндистонлик мутахассис Аша Наир ҳам маъруза қилиб, таржимашуносликнинг долзарб масалалари ҳақидаги фикр ва мулоҳазалари билан бўлишишди.

Ялпи мажлиснинг иккинчи қисмида ТДШИ Таржимашунослик кафедраси мудири Хайрулла Ҳамидовнинг «Чингиз Айтматов – классик современности»  номли рисоласи ҳамда Таржимашунослик кафедраси доценти Адҳамбек Алимбековнинг «Чингиз Айтматов – бовуримиз»  номли рисоласининг тақдимоти бўлиб ўтди. Шундан сўнг конференция ўз ишини шўбаларда давом эттирди ва конференция якунига кўра илмий-амалий таклифлар, хулосалар ишлаб чиқилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг