Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентдаги фоҳишабозликка қарши тадбирда Афғонистон фуқаролари ушланди

Тошкентдаги фоҳишабозликка қарши тадбирда Афғонистон фуқаролари ушланди

Фото: «GUVD.uz»

2017 йилнинг 28 декабрдан 29 декабр кунига ўтар кечаси, Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан фоҳишалик билан шуғулланиб келаётган аёлларни аниқлашга қаратилган тадбирлар ўтказилди. Бу ҳақда Тошкент ШИИББ хабар берди.

Мазкур тадбир давомида 1987 йилда туғилган Ж.Р.М. ва 1997 йилда туғилган Ж.С.Ж. Юнусобод тумани ҳудудида жойлашган «AURUM» тунги клубига кириб, шу ерда фоҳишалик билан шуғулланиш мақсадида мижозлар — Афғонистон Республикаси фуқаролари 1989 йилда туғилган Х.С.С. ва 1987 йилда туғилган Х.А.О. билан танишиб, улар билан жинсий алоқа қилиш учун Мирзо Улуғбек тумани ҳудудида жойлашган хонадонга борганликлари аниқланган.

Текширув давомида Ж.Р.М. Сурхондарё вилоятида, Ж.С.Ж. эса Тошкент вилоятида доимий рўйхатда бўлсалар-да, Тошкент шаҳрига келиб, фоҳишалик билан шуғулланганликлари маълум бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 190 ва 223-моддаларига асосан маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.

Шунингдек, Афғонистон Республикаси фуқароларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 225-моддасига асосан маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг