Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентдан Чимкентга биринчи автобус жўнаб кетди

Тошкентдан Чимкентга биринчи автобус жўнаб кетди

«Тошкент-Чимкент-Тошкент» йўналиши бўйича йўлга чиққан илк автобус

Фото: «Xabar.uz»

Аввал хабар берганимиздек, бугундан бошлаб «Тошкент-Чимкент-Тошкент» йўналиши бўйлаб илк қатнов йўлга қўйилди.

Мазкур йўналишнинг дастлабки йўловчилари икки давлат оммавий ахборот воситалари ҳамда жамоатчилик вакиллари бўлди. Доимий қатновлар 8 январдан эътиборан амалга оширилади.

Блогер Руфат Сайдазимовнинг «Xabar.uz» порталига хабар беришича, автобусларда йўловчилар учун барча шарт-шароит яратилган. Жумладан, улар совитиш ва иситиш, GPS тизимлари билан таъминланган.

Фото: «Xabar.uz»

Маршрутнинг узунлиги 145,2 километр бўлиб, йўл 3—3,5 соатда босиб ўтилади. Рейслар назорат-ўтказиш пунктларидаги техник тўхтовларсиз амалга оширилади. Бу автобуслар, йўловчилар ва уларнинг юклари божхона кўриги ҳамда паспорт назоратидан навбатсиз ўтказилади.

Автобуслар чегарани «Ғишт кўприк» (Ўзбекистон) ва «Жибек жоли» (Қозоғистон) назорат-ўтказиш пунктидан кесиб ўтади. Маршрутнинг охирги нуқталари «Тошкент» (Ўзбекистон) ва «ШКААВ» (Қозоғистон) автобус бекатлари бўлади.

Фото: «Xabar.uz»
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг