Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тоза асални қандай фарқлаш мумкин? Мутахассисдан оддий маслаҳат

Тоза асални қандай фарқлаш мумкин? Мутахассисдан оддий маслаҳат

Фото: «Jcer.info»

Асалнинг шифобахш хусусиятлари ҳақида кўп эшитганмиз. Айниқса, қиш мавсумида витаминларга бой бу маҳсулотга талаб ошади. Асалнинг шифобахшлиги унинг тозалигига боғлиқ. Афсуски, бозорларимиз расталари фақат тоза асал билан тўлмаган. Улар орасида қиёмлари ёки қиём аралашлари ҳам кўп. Бундай шароитда тоза асални қиёмдан фарқлаб харид қилишга тўғри келади. Аммо тоза асални қандай фарқлаш мумкин? Бунинг содда усуллари борми?

Бу ҳақда республика асаларичилари уюшмаси томонидан ўтказилган 2017 йилдаги  танловда энг сифатли асал номинацияси ғолиби Сарвар Муродов бир нечта маслаҳатларни беради:

  • Биринчидан, тоза асалга диққат билан қарасангиз, таркибида майда зарраларни кўрасиз. Бу – гулчанг зарралари. Қиёмда эса бундай зарралар бўлмайди. Бундан ташқари, асл асални татиб кўрганингизда турли гуллар ҳиди уфуриб туради.
  • Иккинчидан, асал таркибида органик кислоталари борлиги учун бироз томоғингизни қиргандай, ачиштиргандай бўлади. Қиём эса бундай хусусиятга эга эмас.
  • Учинчи  фарқ эса, асални бир қошиққа солиб чўзасиз, нормал ҳароратда тоза асал чўзилувчан бўлади.
Изоҳлар 1

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг