Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Трампнинг Гренландияга «кўз тикиши»дан хавотирланган Исландия ЕИга тезроқ аъзо бўлмоқчи

Трампнинг Гренландияга «кўз тикиши»дан хавотирланган Исландия ЕИга тезроқ аъзо бўлмоқчи

Фото: Global Look Press

Исландия Европа Иттифоқи (ЕИ)га кириш бўйича янги музокараларни бошлаш масаласини умумхалқ референдумига қўймоқчи. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Криструн Фростадоуттир маълум қилди.

«Яқин ойларда референдумга тайёргарлик устида иш олиб борамиз. Бу қарор биз учун янги имкониятлар эшигини очишини биламиз. Европа билан янада жипслашишни истаймиз», — деди бош вазир.

Исландия 2009 йилда ҳам ЕИга аъзо бўлиш учун ариза топширган, бироқ 2015 йилда музокаралар тўхтатилган эди. Янги ҳукуматнинг бу ташаббуси мамлакат ташқи сиёсатида муҳим бурилиш бўлиши кутилмоқда.

Politico нашрининг хабар беришича, расмий Рейкявик референдум ўтказиш муддатини тезлаштиришга қарор қилишига бир нечта сабаблар бор. Бу аввало Трамп омили билан боғлиқ: АҚШ президентининг Гренландияга нисбатан даъволари (уни сотиб олиш ёки назорат қилиш истаги) ва янги божхона тўловларини жорий этиши Исландияни хавотирга солмоқда. Исландия ҳукумати ЕИ билан музокараларни 2027 йилгача қайта тиклашни режалаштирган эди. Бироқ ҳозирги геосиёсий вазият туфайли референдумни шу йилнинг август ойига кўчириш масаласи муҳокама қилинмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг