Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Трампнинг маслаҳатчиси Россия билан ярашиш шартини маълум қилди

Трампнинг маслаҳатчиси Россия билан ярашиш шартини маълум қилди

Фото:«India.com»

АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жон Болтон Россиянинг АҚШдаги элчиси Анатолий Антонов билан учрашди. Бу ҳақда Оқ уй тарқатган хабарга асосланиб, «РИА Новости» ёзмоқда.

«Илк учрашувида улар АҚШ ва Россия ўртасидаги муносабатларни муҳокама қилишди. Болтон яхши муносабатлар АҚШ учун ҳам, Россия учун ҳам муҳим эканини эътироф этди», — дейилади Оқ уй хабарида.

Бироқ, Болтоннинг сўзларига кўра, муносабатлар яхшиланиши уларни безовта қилаётган мавзуларни муҳокама қилишни талаб этади. Бундай мавзуларга Россиянинг 2016 йилдаги АҚШ президенти сайловига «аралашуви», Буюк Британияда кимёвий қуролнинг қўлланиши ва Украина ҳамда Суриядаги аҳволни киритиш мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг